Роналду ва Бейл “Ливерпуль”га қарши тайёр, аммо “Реал” ҳимояси эмас

 Испания чемпионатининг сўнгги турида мадридликлар “Вильяреал”га қарши баҳс олиб борди. Жароҳатидан қутулиб майдонга қайтган Криштиану Роналду ва Гарэт Бейллар яхши спорт формасида эканлигини кўрсатишди ва биттадан гол уришди. Аммо мадридликлар ҳимояси мустаҳкам эмаслиги билиниб қолди. Goal нашри ушбу баҳс ҳақида мулоҳаза юритди.
Ла Лигадаги иштирокини барбод қилган “Реал Мадрид” бор эътиборини келаси шанба куни Киевда бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси финалига қаратган.
“Барселона” сўнгги ойнинг охиридаёқ Примера чемпионлигини нақд қилганидан бери “қаймоқранглилар” учун ички чемпионат исталмаган йўналишлардан бирига айланди. Шунга қарамай, Зинедин Зидан футболчиларни қайта синовдан ўтказиш ва “Ливерпуль”га тайёргарлик кўриш мақсадида “Вильяреал”га қарши етакчи ўйинчиларини “жангга” ташлади.
“Реал” учун бу ўйин аҳамиятга эга бўлмасада, унинг деярли асосий таркибни майдонга ташлагани барчани ажаблантирди. Фақатгина кичик ўзгариш – дарвозани ўз ўғли Люкага ишониб топширди.
Роналду эса шу ой бошида “Барселона”га қарши “Эл Классико”да олган жароҳатидан қутулиб яна майдонга қайтди. Ўшанда Зидан Роналду финалгача 120 % майдонга қайтишини айтганди.
Аммо ўйинда ҳисобни у эмас, Бейл очиб берди. Омадсиз мавсумнинг сўнгги қисмини фантастик тарзда ўтказаётган футболчи сўнгги тўрт учрашувдаги бешинчи голини киритишга муваффақ бўлди.
Атиги бир неча ҳафта олдин уэльслик футболчи Чемпионлар Лигаси финалида асосий таркибда майдонга тушиши сўроқ остида эди. Аммо “Леганес”, “Барселона”, “Сельта” ва “Вильяреал”га қарши ўйинларда урган голлари Зиданни ўйлантириб қўйгани рост. У бундай спорт формаси билан Киевда илк дақиқаларданоқ ҳаракат қиладими?
Роналду эса миллий биринчиликнинг сўнгги 10 учрашуви ҳар бирида ўз ҳисобига гол ёздириб қўймоқда. Голли қайтиш қилган Роналду 62 дақиқада Лука Модрич билан алмаштирилди.
“Реал” унгача ўйин назоратини бошқариб турди, аммо ўйиннинг сўнгги қисмида мадридликлар ҳимояси парокандаликка учради ва ғалабани қўлдан бой берди.
Дастлаб Роже Мартинес ёлғиз қолган Люка Зиданни доғда қолдирган бўлса, иккинчи гол Марселонинг қўпол хатосидан кейин содир бўлди.
Юрген Клопп ва унинг мураббийлар штаби албатта бу ўйинни кузатишгани аниқ, улар “қизиллар”нинг ҳужумдаги сифати эвазига мадридликлар ҳимоясини доғда қолдириш ҳақида ўйлашаётган бўлса, ажаб эмас.
Бу ротация қилинган тарки эмас. Киевда Люка Зидандан ташқари мадридликлар ҳимояси – Рамос, Варан, Карвахаль ва Марселодан ташкил топади.
Балки улар муҳим ўйин олдидан эътиборни жамлай олмагандир, аммо ушбу дурангдан кейин улар Ла Лигани учинчи ўринда якунлашди. Бейл ва Роналдунинг ажойиб спорт формасиша қарамай, мадридликлар Украинадаги финал олдидан баъзи жиҳатларни қайта кўриб чиқишлари керакка ўхшайди.
Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

24.05.2018, 20:54 4785 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш