Премьер Лиганинг рамзий термаси: Салоҳ, Де Брюйне ва бошқалар

2017-18-йилги Премьер Лига мавсуми ҳам ўз поёнига етиб бормоқда. Шу сабабли, бир қатор футбол нашрлари ўзларининг рамзий термасини тузиб чиқишни бошлаб юборишди. Эътиборингизга Goal нашрининг рамзий терма жамоасини тақдим қиламиз.
Дарвозабон:
Давид Де Хеа (“Манчестер Юнайтед”)
Агарда Давид Де Хеани мавсумдаги омадсизлигини исботламоқчи бўлсак, “МЮ”нинг “Брайтон”га 1-0 ҳисобида мағлуб бўлган учраушувини тилга олишимиз керак. 27 ёшли дарвозабон мавсум мобайнида жамоадошлари йўл қўйган хатоларни ажойиб сейвлари билан тўғрилаб турди. Де Хеасиз “қизил иблислар” турнирни қайси поғонада тугатишини тасаввур қилиш имконсиздир.
Ҳимоячилар:
Кайл Уокер (“Манчестер Сити”)
Кайл Уокер янги жамоасидаги дебют мавсуми ажойиб бўлди. Ўтган ёзда “Тоттенхем”ни тарк этиши тўғри қарор бўлганлигига ўзи ҳам ишонса керак. “Мен дунёнинг энг яхшиси бўлишни истайман” – дейди Уокер Sky Sports га берган интервьюсида. “Ҳамма дунёнинг энг яхшиси бўлишни хоҳлайди, шу жумладан мен ҳам. Гвардиоланинг билими, тажрибаси туфайли мен бунга эришдим.”
Жеймс Тарковски (“Бёрнли”)
“Бёрнли” келаси мавсумда Европа Лигасида ўйнайди. Шон Дайч шогирдлари турнир жадвалида камида еттинчи поғонани эгаллашади ва улар янги мавсумда Европа футболи ҳавосида баҳраманд бўлишади. Айнан унинг шогирди Жеймс Тарковски лигада мавсумнинг йил футболчиси бўлишга асосий номзодлардан бири ҳисобланади. 25 ёшли ҳимоячининг жамоасига таъсири анча сезиларли бўлди. Бунинг эвазига у миллий терма либосида тушиш шарафига лойиқ деб топилди. “Уч шерлар”нинг март ойида Италияга қарши ўртоқлик ўйинида Тарковски дебютини ўтказди ва Россида бўлиб ўтадиган Мундиалда ҳам ўз омадини синаб кўриши мумкин.
Ян Вертонген (“Тоттенхем”)
“Тақачилар” ҳимоясида ҳозир-у нозир футболчи бу бельгиялик ҳимоячи Ян Вертонген бўлди. У лондонликларнинг ҳимоя чизиғида Девинсон Санчес билан мустаҳкам жуфтликни ҳосил қилди ва жамоасининг кучли тўртликка киришига катта ҳиссасини қўшди.
Эндрю Робертсон (“Ливерпуль”)
Робертсоннинг “Ливерпуль” ҳимоя чизиғида асосий таркиб футолчисига айланишининг ўзи бир воқеа. 24 ёшли ҳимоячи ўзининг Премьер Лигадаги 20-ўйинини “Борнмут”га қарши кечган ўйинда (3-0) ўтказди. Шундан кейин Чемпионлар Лигасининг “Рома”га қарши кечган иккала учрашувда айнан унинг сайи-ҳаракатлари жамоасига катта фойда келтирди. Бу билан Юрген Клопп шотландиялик ҳимоячига бўлган ишончи юқори эканлигини кўришимиз мумкин.
Ярим ҳимоячилар:
Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”)
“Манчестер Сити” юлдузининг Пеп Гвардиола остидаги навбатдаги мавсумидаги ўрни беқиёс бўлди. Усиз Премьер Лига чемпионлиги пойгаси “мовийлар” ва “қизиллар” ўртасида кечган бўлармиди. “Ўртамиёна футболчилар ўйинни қийинлаштиради. Буюк футболчилар эса уни осонлаштиради” – деган эди Тьерри Анри Де Брюйне ҳақида Sky Sports га берган интервьюсида.
Давид Сильва (“Манчестер Сити”)
Давид Сильванинг моҳирлиги кутилган ҳолат бўлиши мумкин, аммо у бу мавсумда клуб ярим ҳимоясида жиддий рақобатга дуч келди. Голли узатмалар бўйича унга Де Брюйне ва Лерой Санелар асосий рақобатчилар бўлсада, Сильва ярим ҳимоядан туриб ҳужумдаги жамоадошларини таъминлаб берди.
Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”)
Англияда “Йилнинг энг яхши футболчиси”! Футбол ёзувчилари Ассоциациясига кўра йилнинг энг яхши футболчиси. Бир мавсум бўйича кўп гол уриш бўйича Премьер Лиганинг рекорд ўрнатувчиси! Англия чемпионати ва умуман Европада энг кўп гол урган африкалик футболчи. Бир мавсум бўйича “Ойнинг энг яхши футболчиси” совринини энг кўп марта ютган футболчи. Чемпионлар Лигасининг эҳтимолий соҳиби. Рўйхатни яна давом эттиришимиз шартми?
Ҳужумчилар:
Роберто Фирмино “Ливерпуль”
“Бу биз учун жудаям муҳим янгилик”, деган эди Юрген Клопп Фирмино клуб билан шартномасини узайтирганидан кейин. “У шубҳасиз келажагимизнинг муҳим фигураси.” 50 учрашувда 27 гол урган Фирмино мавсум давомида ўз жамоасини олға бошлаб боришда муҳим аҳамият касб этди.
Раҳим Стэрлинг (“Манчестер Сити”)
Стэрлинг ҳам ўзининг энг сермаҳсул мавсумини ўтказмоқда. Одатда ҳужумнинг ўнг қанотида ёриб кирувчи Раҳим Премьер Лигада 18 гол ва 11 голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Яна тўртта голни Чемпионлар Лигасида урган. “У голли вазиятлардан фойдаланиш бўйича ўртача кўрсаткичини яхшилай олса, у дунёнинг энг яхши футболчисига айланади” – деган эди Гвардиола шогирдига баҳо бераркан.
Ҳарри Кейн (“Тоттенхем”)
Премьер Лиганинг ушбу мавсумида 30 лик довонни ошиб ўтганига қарамай, Кейн Салоҳ туфайли 2017-18-йилги “Олтин бутса”ни ололмайдиган кўринади. Шунга қарамай, у Европа мусобақаларида энг яхши ҳужумни якунловчилардан бири ҳисобланади. 24 ёшли футболчининг “Тоттенхем”дан кетиш вақти келдими ёки у кейинги мавсумда жамоасини олға бошлашда давом этиши керакми?
Сизнингча, Премьер Лиганинг рамзий термасидан кимлар ўрин эгаллиши керак? Ўз фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳда қолдиришингиз мумкин.
Sports.uz
Эркин Ғайбуллаев тайёрлади
 

17.05.2018, 14:50 4393 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш