Рой Кин Иан Хартга: «Мен сени парчалаб ташлайман»

«Манчестер Юнайтед»нинг машҳур ярим ҳимоячиси Рой Кин билан «Лидс» ва Ирландия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Иан Харт яқиндан дўст бўлишган. Киннинг шафқацизлиги Харт айтиб берган воқеада аён бўлади. Бу воқеа уларнинг клублари Премьер-лига доирасида  қарама-қарши тўқнаш келган вақтга тўғри келади:
«Негадир, жамоаларимиз «Лидс» ва «Манчестер Юнайтед» тўқнаш келиши керак бўлган ўйин арафасида биз озгина кўнгилхушлик қилдик. Пиво ичганимиздан сўнг, биз тарқалишга қарор қилдик. Шунда у менга: «Эшит, Иан, сен ҳақиқатдан ҳам зўр йигитсан, лекин шанба куни мен сени парчалаб ташлайман!». У шундай феъл-атворга эга эди. Мен уни жуда ҳурмат қиламан», - деб эслайди Харт ilposticipo.it сайтига берган интервюсида.
Маълумот учун, икки афсона ҳам Ирландия терма жамоаси собиқ аъзолари саналади. Рой Кин футболчилик фаолиятини Шотландиянинг «Селтик» жамоасида якунлаган. Иан Харт эса Англиянинг «Борнмут» клуби сафида «бутсасини михга илган».

Roy Kin Ian Xart MYu Lids Seltik Bornmut

15.01.2022, 08:47 47 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш