«Барселона»га «Наполи» вингери керак

«Наполи»нинг белгиялик вингери Дрис Мертенс фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
«Fichajes» берган хабарга кўра, Каталониянинг «Барселона» клуби 34 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу орқали клуб ҳужум чизиғини кучайтириб олишни режалаштирган. «Кўк-анорранглилар» ёзда, Дриснинг неаполликлар билан шартномаси тугагач сотиб олишга тайёр.
Маълумот учун, Мертенс «Севилья»га қўйиб юбориладиган Люк де Йонгнинг ўрнини босиш учун «Барса»га чақирилади. Вингер жорий мавсум А Серияда 15 та ўйин ўтказиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Дриснинг «Наполи» билан тузган амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади. Унинг трансфер нархи тахминан 5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Mertens Napoli Barselona Sevilya de Yong

14.01.2022, 11:24 22 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш