Индзаги: «Биз Суперкубокда ғалаба қозонишга тўлиқ лойиқ эдик»

«Интер» клуби бош мураббийи Симоне Индзаги Италия Суперкубоги учун бўлиб ўтган «Ювентус»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бугун биз кучли рақибга қарши баҳс олиб бордик. Шу билан бирга биз яхшироқ ҳаракат қилдик ва «Ювентус»га дарвозамиз олдида кўплаб вазиятлар яратишга имкон бермадик. Бугун оқшом кучли рақиб устидан ҳақли ғалабага эришдик», - дея Индзагининг сўзларини келтиради «Football Italia».
Эслатиб ўтамиз, Италия Суперкубоги учун ўйинда «Интер» Сан-Сирода Туриннинг «Ювентус» клуби устидан 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи голни қўшимча бўлимларнинг 121- дақиқасида ҳимоядаги хатодан унумли фойдаланган Алексис Санчес киритди.

Индзаги Интер Ювентус Турин Сан-Сиро Италия Суперк

13.01.2022, 12:48 86 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш