Аллегри: «Менга баъзида футболни шайтон яратгандек туюлади»

Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия Суперкубоги учун бўлиб ўтган «Интер»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Қийин ўйин бўлди. Кучимизни яхши синовдан ўтказдик. Баъзида менга футболни шайтон яратгандек туюлади. Учрашув тугашига 5 сония қолганда қўпол хатога йўл қўйдик. Айтганча, айни дамда Италиянинг энг кучли жамоасига қарши ўйнаганимизни, шунингдек, учрашувни ўз фойдамизга якунлаш учун кўплаб имкониятлар яратганимизни унутмайлик. 
Бу мағлубият жуда аламли, аммо бу муваффақияцизлик А Серия ва Чемпионлар Лигасида яхшироқ ўйнашимиз учун сабоқ бўлди. Бу бор йўғи битта ўйин эди, афсуски, у биз учун муваффақияциз якунланди. Энди бор эътиборимизни ички чемпионатга қаратишимиз керак», - дея Аллегрининг сўзларини келтиради «Football Italia».
Эслатиб ўтамиз, Италия Суперкубоги учун ўйинда «Ювентус» Алекс Сандро ҳамда Жоржо Кьеллинининг хатоси сабаб, қўшимча бўлимларда «Интер»га мағлуб бўлди.

Аллегри Италия Суперкубок Ювентус

13.01.2022, 12:45 127 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш