«Интер» хўжайини: «Бу кубок барча мухлислар учун»


Миланнинг «Интер» клуби хўжайини Стивен Чжан Италия Суперкубоги финали ҳақида фикр билдирди.
«Италия Суперкубоги финалидаги ғалаба бизга бу мавсумда янада ривожланиш ва яхши ўйин кўрсатишимиз учун кўпроқ туртки беради. Мен бу кубокни дунёдаги барча «Интер» мухлисларига, шунингдек, клуб ходимларига бағишлайман. Уларсиз бу муваффақиятга эришиб бўлмас эди.
Мазкур ғалаба тўғри йўлда эканлигимизни кўрсатади. Бу кубок мураббийлар штаби ва футболчиларнинг майдондаги фаол меҳнати ҳамда сўнгги 6 йилдаги машақаатларимиз самарасидир», - дея Чжаннинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Маълумот учун, Чжан 1991 йил 21-декабрьда Хитойда туғилган. Тадбиркор 2016 йил «Интер» клубини сотиб олган.

Интер Италия Суперкубок

13.01.2022, 12:40 88 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш