Тухель «Тоттенҳем» устидан қозонилган ғалабадан сўнг шогирдларидан норози

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Томас Тухель Англия Лига Кубоги ярим финалидан ўрин олган «Тоттенҳем»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. «Аристократлар» устози ғалаба ва финал йўлланмасини қўлга киритганига қарамай, шогирдларидан норози бўлди.
«Агар умумий таассурот ҳақида галирадиган бўлсам, хурсандман. Бироқ биз яхши ўйнашимиз керак. Сиз омадга таянолмайсиз. Агар биз натижаларга эришмоқчи бўлсак, бугунгидан кўра яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим. Нега бундай бўлганини билмайман, чунки ўзига ортиқча ишонч учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди», - дея Тухельнинг сўзларини келтиради «Sky Sport» нашри.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» финалда «Арсенал» - «Ливерпуль» жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. Мазкур баҳс 13-январ санасида ўтказилади.

Тухель Челси Тоттенҳам АПЛ

13.01.2022, 11:34 96 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш