«Мен бу саволлардан чарчадим». Конте «Челси» ва «Тоттенҳем»ни таққослашдан бош тортди

Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби бош мураббийи Антонио Конте «Челси»га қарши баҳсдан сўнг берган интервюсида ОАВ билан жанжаллашди. Италиялик мутахассис журналистларнинг ««шпорлар» тез орада жамоалар орасидаги фарқни бартараф эта олишига ишонадими» деган саволига кескин муносабат билдирди.
«Биласизми, мен бу ерга ОАВ билан мулоқот қилгани келишим керак. Лекин мен бу мавзулардан чарчадим. Бу жудаям зерикарли. Мен қанча гапирсам ҳам, худди шу ҳолат ҳар доим такрорланади. «Челси» финалга чиқишга ҳақли эди. Иккинчи бўлимда биз гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратдик, аммо 0-1 ҳисобида мағлуб бўлдик», - дея Контенинг сўзларини келтиради «Sky Sport» нашри.
Эслатиб ўтамиз, учрашувдаги ягона гол 18-дақиқада Антонио Рюдигер томонидан киритилди.
 

Конте Тоттенҳам Челси Рюдигер

13.01.2022, 11:30 92 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш