Пике: «Келинг, бошимизни кўтариб борамиз»


Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Жерар Пике Испания Суперкубоги ярим финали доирасидаги «Реал»га қарши баҳсни сарҳисоб қилди. «Кўк-анорранглилар» учрашув давомида икки марта ҳисобни тенглаштиришди. Аммо якунда улар барибир турнир билан хайрлашди.
«Менимча, биз жуда яхши ўйин кўрсатдик. Тўғри, биз хоҳлаган натижага эриша олмадик. Лекин биз ғалабаларга яқинлашяпмиз. «Реал»га мағлуб бўлиш алам қилади. Бундай ўйиндан кейин бошимизни кўтариб кетамиз. Чунки биз яхши кураш олиб бордик. Ниҳоят таркибига қайтган футболчилар ўзларини яхши кўрсатишяпти. Бундан хурсандман», - деди Пике флеш-интервьюда.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» ва «Аткетик» иккинчи ярим финалда тўқнаш келади. Мазкур баҳс 13-январь санасига белгиланган.

Пике Барса Реал Суперкубок

13.01.2022, 11:27 109 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш