Хави «Реал»дан учралган мағлубият ҳақида: «Биз тўғри йўлдамиз»

Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Хави Эрнандес Испания Суперкубоги ярим финалида «Реал»дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
«Биринчи 20 дақиқада қандай ҳаракат қилганимизни кўриб, очиғи ҳафа бўлдим. Бизга доимо нимадир етишмас эди. Биз жуда секин ҳаракат қилдик. Тайм якунида йигитлар анча яхши ўйнай бошлашди. Менимча, биз тўғри йўлдамиз. «Барселона» чемпионлик билан хайрлашди, аммо яхши ҳаракат қилди. Биз комплексларни олиб ташлашга муваффақ бўлдик», - дея испанияликнинг сўзларини келтиради «Маrcа».
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Хави қўл остида сўнгги 7 учрашувда илк бор рақибга мағлуб бўлди.

Хави Реал Барселона Суперкубок

13.01.2022, 11:21 105 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш