Анчелотти «Барселона»ни қандай мағлуб этганини айтди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти «Барселона» билан бўлиб ўтган Испания Суперкубоги ярим финал учрашуви ҳақида ўз қарашлари билан ўртоқлашди. 
«Биз чизиқлар орасидаги узатмаларни қидирдик ва тўпни кўпроқ назорат қилишга ҳаракат қилдик. Менимча, биринчи бўлимда ғалабага лойиқроқ эдик. Ҳимояда камчиликларга йўл қўйдик. Яхшироқ ҳимояланишимиз мумкин эди. Ҳужумга келсак, сўнгги дақиқаларда футболчилар яхши ҳаракат қилишди», - дея Анчелоттининг сўзларини келтиради «Маrca».
Маълумот учун, мазкур ғалаба «қаймоқранглилар»нинг «кўк-анирранглилар» устидан қозонган жорий мавсумдаги иккинчи ғалабасидир. 
Эслатиб ўтамиз, «Реал» финалда «Атлетико» - «Атлетик» учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади.

Анчелотти Реал Барса Хави Суперкубок

13.01.2022, 11:16 121 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш