Райоланинг касалхонага ётқизилиши сабаблари ҳақида маълумот пайдо бўлди

Бундан бироз аввал машҳур футбол менежери ва агенти Мино Райола операция қилингани ва унинг аҳволи оғир эканлиги ҳақида маълумотлар тарқалганди. Бироқ, бу маълумот бўрттирилган, деб хабар беради «La Stampa».
«Мино Райола беҳушлик талаб қиладиган тиббий муолажалардан ўтди. Бу режа асосидаги текширувлар эди. Ҳеч қандай фавқулотда ҳолат рўй бермади», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Мино Райола кўплаб машҳур футболчилар, хусусан Златан Ибраҳимович, Эрлинг Ҳоланд, Поль Погба ва Жанлуижи Доннарумманинг агенти ҳисобланади.

Rayola Holand Ibrahimovich Pogba Donnarumma

12.01.2022, 21:52 69 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш