«Барселона» бу жиҳатдан «Реал»дан устун

Испания Суперкубоги 1982 йилдан бери ўтказилиб келинади. Бироқ бу вақт ичида турнир формати бироз ўзгартириб келинган. Масалан, бу йил мазкур мусобақа соврини илк бор Испаниядан ташқарида, Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ўйналади.
Испания Суперкубогида энг кўп ғалабани «Барселона» қўлга киритган. «Кўк-анорранглилар» ҳисобида 13 та соврин мавжуд. «Реал» клуби эса 11 бор ушбу турнирда зафар қучган.
Маълумот учун, «Атлетик Бильбао» ва «Депотиво Ла-Корунья» жамоалари 3 мартадан мазкур кубокни қўлга киритган. «Атлетико Мадрид» ва «Валенсия» 2 бор, «Севилья», «Сарагоса», «Мальорка», «Реал Сосьедад» «Эспаньол» ва «Бетис» 1 бор ушбу турнирнинг ғолибига айланишган.

Barselona Real Superkubok Atletiko Valensiya

12.01.2022, 19:39 69 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш