«Андижон» футболчиси «Бунёдкор»га ўтди!

“Бунёдкор” Усмонали Исмоналиев билан шартнома имзоланди
“Андижон” сафида Суперлигада 43та ўйинда майдонга тушиб, 5та голга муаллифлик қилган ярим ҳимоячи Усмонали Исмоналиев фаолиятини “Бунёдкор”да давом эттиради. Футболчи билан икки йил муддатга мўлжалланган шартнома тузилди. Умид қиламизки, Исмоналиев ажойиб ўйинлари билан “қалдирғочлар”нинг ғалабаларига улкан ҳисса қўшади ва фаолиятининг ёрқин даврларини “Бунёдкор” либосида ўтказади.
МАЪЛУМОТ УЧУН
Усмонали Исмоналиев 
Туғилган санаси: 09.02.1998
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Фаолияти
2019 йил – “Андижон” 1та ўйин
2020 йил – “Андижон” 20та ўйин
2021 йил – “Андижон” 22та ўйин 5та гол
2022 йилдан “Бунёдкор”да

12.01.2022, 18:23 181 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш