Саламат Қуттибоев жамоаси билан амалдаги шартномани узайтирди

2022 йилги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган “Металлург” жамоаси тажрибали ярим ҳимоячи Саламат Қуттибоев билан шартнома муддатини узайтирди.
2020 йилдан “Металлург” шарафини ҳимоя этиб келаётган Саламат бу йилги мавсумни ҳам “Бекобод йўлбарслари” сафида ўтказадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Саламат Қуттибоев охирги икки мавсумда “Металлург” таркибида 44 ўйинда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 5 та гол киритди. 9 марта сариқ карточка билан “жазоланди”.

12.01.2022, 18:20 103 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш