“Металлург” футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди

Хабар берганимиздек, Бекободнинг “Металлург” жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи циклини ўз уйида бошлади. Дастлабки босқич 20 январгача давом этади. Мураббийлар штаби ҳар куни футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини тиклаш, тўп билан ишлаш жараёнини мукаммаллаштириш мақсадида шаҳардаги “Цементчи” стадионида бир марталик машғулотлар олиб боришаяпти. 
Бугун йиғиннинг иккинчи куни “Металлург” футболчилари эрталабдан тиббий кўрикдан ўтишди. Куннинг иккинчи ярмида эса машғулотлар давом эттирилди. Қуйида тиббий кўрик жараёнидан олинган фотосуратлар жамланмаси билан танишинг.

12.01.2022, 18:11 181 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш