Миржамол Қосимов «АГМК» билан шартномасини 2023 йил охиригача узайтирди

АГМК жамоаси янги мавсум олдидан селекция ишларини жадаллик билан олиб бормоқда.
Шунингдек, клуб таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасида музокараларга киришган.
Клуб 2019 йили жамоага келган ярим ҳимоячи Миржамол Қосимов билан ўртадаги шартномани 2 йилга узайтирди. Миржамол Қосимов 2023 йилги мавсум якунига қадар АГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

12.01.2022, 16:18 130 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш