Ўтган мавсумда нечта автогол урилганини биласизми? (Coca-Cola Суперлига-2021 рақамларда)

Якунига етган мавсумнинг 182 ўйинида дарвозаларга жами 419 та тўп киритилди. Улардан 12 таси автогол сифатида қайд этилган. Қуйида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган футболчилар рўйхатини тақдим қиламиз (10 та клуб аъзолари ўз дарвозасини ишғол қилган):
Акмал Мозговой («Насаф»)
Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»)
Мартин Боаке («Андижон»)
Иброҳим Отахонов («Андижон»)
Лука Чермел («Сўғдиёна»)
Камолиддин Тожиев («Металлург»)
Иван Ёсович («Қўқон-1912»)
Игор Голбан («Навбаҳор»)
Акром Комилов (АГМК)
Асрор Ғофуров («Сурхон»)
Низомиддин Зиёвутдинов («Турон»)
Салим Мустафоев («Қизилқум»).
Coca-Cola Суперлиганинг 2020 йилги мавсумида ҳам 12 та автогол қайд этилган эди.

12.01.2022, 16:04 98 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш