Элдор Шомуродовнинг рақобатдоши «Хетафе»га кўчиб ўтди


Римнинг «Рома» клуби сафида ижара асосида тўп сураётган Борха Майораль мавсумнинг иккинчи ярмида «Хетафе» шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира ўз твиттер саҳифасида маълум қилди. 
Форвард 2020 йил октябрь ойида «Реал»дан ижара асосида «Рома»га ўтган эди. Рим клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг режаларида Борха ўрин олмаган. Шу сабаб у мавсумни бошқа клубда давом эттирмоқчи.
Маълумот учун, Майораль жорий мавсум «бўрилар» сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, биронта самарали ҳаракат намойиш эта олмади.

Шомуродов Майорал Реал Рома Хетафе Моуриньо

12.01.2022, 13:42 115 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш