Маруан Феллайни «Туманли Альбион»га қайтиши мумкин

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Маруан Феллайни АПЛга қайтиши мумкин. Ҳозирда Хитой чемпионатида тўп сураётган 34 ёшли белгиялик ярим ҳимоячига «Нюкасль» қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «La Derniere Heure» хабар берди. «Магпийлар» Феллайни билан шартнома имзолашга тайёр.
Маълумот учун, Маруан 2019 йилда Англиядан Хитойга, «Шандонг Луненг» клуби сафига бориб қўшилган эди.
Эслатиб ўтамиз, вингернинг Хитой клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи тахминан 4,8 миллион еврога баҳоланмоқда.

Fellayni APL Nyukasl

12.01.2022, 13:40 98 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш