Терма жамоамиз бош мураббийида коронавирус аниқланди. Яна бир футболчимизда тест натижалари мусбатни кўрсатди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес Дубай шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган йиғинга ўз ватанидан етиб келиши керак эди. Лекин, кетиш олдидан топширилган тест натижалари мусбатни кўрсатган. Айни дамда мутахассис ўз юртида карантин ўтамоқда. Терма жамоамиз йиғинини эса Катанеснинг ёрдамчилари бошланғич қисмда бошқариб туради.
Шунингдек, жамоамиз футболчилари Дубай шаҳрига етиб боргандан сўнг сўнг топширилган тест натижаларига кўра, Ҳожимат Эркиновда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Футболчи ҳозирда жамоадан ажратилган ҳолда карантин ўтамоқда. Бу ҳақда УФА расмий ижтимоий тармоқларида эълон қилинди.

UFA Katanes Erkinov

12.01.2022, 11:43 61 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш