Аллегри «Реал»ни бошқариши мумкин эди, аммо «Ювентус»га қайтишни афзал кўрди

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўтган йилнинг май ойида «Реал» ни бошқариши мумкин эди, аммо «Ювентус» га қайтишга қарор қилди.
«Аллегри май ойида «Реал» бош мураббийи этиб тайинланишига бир қадам қолганди. Ҳаммаси аллақачон ҳал эди, у шартномага ўз имзосини қўйиши керак эди, лекин у «Ювентус»га қайтишни танлади», - дея мураббий агенти сўзларидан иқтибос келтиради Фабрисио Романо.
Жорий мавсум А Серияда 21 та ўйиндан сўнг «Ювентус» 38 очко билан турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Италия чемпионатида пешқадамлик қилаётган «Интер» 20 ўйинда 49 очко тўплаган.
12-январ куни «Ювентус» ва «Интер» Италия Суперкубоги учун ўйинда тўқнаш келишади, ўйин Тошкент вақти билан 01:00да бошланади.
 

Аллегри Ювентус Интер А Серия Суперкубок

12.01.2022, 11:31 62 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш