Расман! «Машъал»га янги бош мураббий тайинланди

Муборакнинг «Машъал» клубига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Хабарингиз бор, 10-январ куни «Машъал» мураббийлар штабида ўзгариш рўй берган эди. Жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли бош мураббий  Александр Хомяков ўз аризасига биноан, лавозимидан озод этилган эди.
Клуб раҳбатиятининг тавсияси ва жамоатчиликнинг фикрини инобатга олиб,«Машъал» ўзининг содиқ ўғлони Дилявер Ваниевни бош мураббий этиб тайинлади.
Маълумот учун, мутахассис футболчилик фаолиятини «Янгиер»да бошлаган. Шундан сўнг «Зарафшон», «Навбаҳор», «Андижон» ва «Машъал» жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Mashal Superliga

12.01.2022, 11:01 97 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш