Анчелоттининг айтишича, Модричнинг «Реал» билан бир умрлик шартномаси бор

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Лука Модрич билан шартномасини узайтириш борасида фикр билдирди.
«Модрич ҳали шартнома имзолагани йўқ. Аммо айтишим мумкинки, унинг «Реал» билан умрбод келишуви бор», - дея Анчелоттининг сўзларини келтиради «Мundo Deportivo».
Маълумот учун, Лука Модрич жорий мавсум барча турнирларда «Реал» сафида 20 та ўйин ўтказиб, 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, хорватиялик вингернинг «қаймоқранглилар» билан тузган амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади. Унинг трансфер нархи тахминан 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

Real Modrich Anchelotti

12.01.2022, 09:26 99 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш