«Сассуоло» «Манчестер Юнайтед» ҳужумчисини сотиб олиши мумкин


«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Амад Диалло ушбу трансферлар ойнасида «Сассуоло»га ўтиши мумкин.
Журналист ва инсайдер Николо Скиранинг твиттердаги саҳифасида ёзишича, Италия клуби 19 ёшли форвардни мавсум якунига қадар ижарага олмоқчи.
Маълумот учун, Диаллога чемпионшипда жон сақлаб қолиш учун курашаётган Уейн Руни бошчилигидаги «Дерби Каунти» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кот-дЪИвуарлик ҳужумчининг «қизил иблислар» билан тузган амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи тахминан 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Amad Sassuolo MYu

12.01.2022, 09:19 73 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш