Аллегри: «Биз Италиянинг энг кучли жамоасига қарши ўйнаймиз»

Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия Суперкубоги доирасидаги «Интер»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Италия Суперкубоги учун баҳс 90 дақиқадан кўпроқ давом этиши мумкин. Шунинг учун биз жисмоний тайёргарликни маромига етказишимиз керак. Шунингдек, ўйинчи алмаштиришда ақлли қарорлар қилишимиз лозим. Биз ажойиб стадионда Италиянинг энг кучли жамоасига қарши ўйнаймиз. Улар ҳозир жуда яхши ҳолатда. Лекин биз чемпионлик учун курашишга тайёрмиз.
Умид қиламанки, «Интер»га қарши ўйинда футболчиларим комбинацион ўйин намойиш этишади ва шошқалоқ қарорлар қабул қилишмайди», - дея Аллегрининг сўзларини келтиради «Ювентус» клуби матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Италия Суперкубоги учун «Интер» ҳамда «Ювентус» клублари ўртасидаги учрашув 12 январьдан 13 январьга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 01:00да Сан-Сиро стадионида старт олади.

Allegri Italiya Superkubok Inter Yuventus

12.01.2022, 09:17 52 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш