«Атлетико» уругвайлик ҳужумчи учун Феликсни сотишга ҳам тайёр

«Бенфика» клубининг иқтидорли ҳужумчиси Дарвин Нуньес трансферлар бозорида анчагина харидоргир бўлиб қолди. 22 ёшли уругвайлик футболчига Англиянинг «Нюкасл» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бироқ расмий манбаларнинг гувоҳлик беришича, форвард «Атлетико Мадрид»нинг ҳам кузатуви остида. Мазкур келишув учун «матрасчилар» ҳаттоки Жоау Феликсни сотишга ҳам тайёр.
Маълумот учун, Нуньес жорий мавсум «Бенфика» таркибида барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, уругвайлик ҳужумчининг «бургутлар» билан тузган амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг трансфер нархи тахминан 32 миллион еврога баҳоланмоқда.

Atletiko Feliks Nunes Benfika

11.01.2022, 20:55 113 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш