Салаҳ: «Мен «Ливерпуль»да қолмоқчиман. Аммо барчаси клубга боғлиқ»

«Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ ўз келажаги ҳақида фикр билдирди:
«Мен «Ливерпуль»да қолишни истайман. Лекин бу менга эмас, балки клубга боғлиқ. Вазият уларни қўлида. Улар мени нима истаётганимни билишади. Мен ақлдан оздирадиган нарсаларни сўрамайман», - дея Салаҳнинг сўзларини келтиради Goal.com сайти.
Маълумот учун, Муҳаммад Салаҳ «Ливерпуль» таркибида жами 229 та ўйинда майдонга тушган. Уларда мисрлик ҳужумчи 148 та гол ва 56 та голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли форварднинг «қизиллар» билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йил ўрталарида якунига етади. Унинг трансфер нархи тахминан 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Salah Liverpul

11.01.2022, 20:17 106 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш