«Рома» сўнгги 43 йилдаги энг ёмон кўрсаткичга эга. Аммо раҳбатият Моуриньони қўллаб-қувватламоқда

Римнинг «Рома» клуби А Сериянинг ўтказилган 21 турида 9 бор мағлубиятга учради. Бу эса жамоанинг сўнги 43 йилдаги энг ёмон кўрсаткичидир.
«Corriere dello Sport» берган хабарга кўра, душанба куни «Рома» раҳбарлари Моуриньо билан учрашган. Учрашувда клуб раҳбатияти португалиялик мутахассисни қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилган.
Маълумот учун, римликлар А Сериянинг 21-туридан сўнг 32 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, мутахассиснинг «бўрилар» билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар амал қилади.

Рома Моуриньо А Серия

11.01.2022, 20:01 102 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш