Наҳотки! Роналду ва Месси жамоадошга айланиши мумкин

Замонамизнинг икки буюк футболчилари Криштиану Роналду ҳамда Лионель Месси битта жамоа шарафини ҳимоя қилишлари мумкин. «Le10Sport» нашри берган хабарга кўра, агар португалиялик форвард «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишга қарор қилса, ПСЖ Роналдуни сотиб олишга ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Роналду ўтган ёзда охирида «Олд Траффорд»га қайтган эди. Ҳозирда унинг клубдаги ҳолати ҳавас қилгулик даражада эмас.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли юлдузнинг манкуниянликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи тахминан 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ronaldu Messi MYu PSJ

11.01.2022, 19:40 132 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш