Роберто Карлос ўзининг севимли инглиз футболчисини номини айтди

Афсонавий бразилиялик ҳимоячи Роберто Карлос ўзининг севимли инглиз футболчисини оммага эълон қилди.
«Англияда менинг севимли ўйинчим - Жон Терри. Ҳақиқий капитан. Стивен Жеррард ва Фрэнк Лэмпардни ҳам айтиб ўтиш жоиз. Аммо Терри мен учун алоҳида ажралиб туради.
Менга Британия футболи ёқади. Премьер-лигадаги муҳит ажойиб. Бу лигада маҳоратли футболчилар бисёр. Премьер-лигани дунёнинг энг яхши чемпионатларидан бири деб аташ бежиз эмас», - дея Робертонинг сўзларини келтиради «Sportbible».
Маълумот учун, Карлос фаолияти давомида «Реал», «Интер», «Анжи» ва бошқа бир қатор клубларнинг шарафини ҳимоя қилган.

Roberto Karlos APL Inter Real Anji Jerrard Lempard

11.01.2022, 14:04 296 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш