ЎФА ва ЎзПФЛ вакиллари янги мавсум регламент лойиҳасини муҳокама қилишди

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2022 йилги мавсумда ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламентини ишлаб чиқиб, ЎФАга тақдим этди.
ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти ўртасида 2022 йилги мавсум регламент лойиҳасига киритилаётган ўзгартиришлар муҳокама қилинди. Унда ЎФА мутахассислари ЎзПФЛ томонидан ишлаб чиқилган регламент лойиҳасига киритилаётган янгиликлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Шунингдек, ЎзПФЛ мазкур регламент лойиҳасини муҳокама учун клубларга ҳам тақдим этган. Ўз ўрнида клублар ҳам мазкур лойиҳага таклифларини билдириб ўтишади.

11.01.2022, 14:03 124 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш