Сердан Азмунга Италия гранди совчи қўймоқчи

Туриннинг «Ювентус» клуби жароҳати сабаб мавсум якунига қадар сафдан чиққан Федерико Кьезанинг ўрнига ҳужумчи қидирмоқда. Журналист ва инсайдер Жанлука ди Марсионинг твиттер саҳифасида ёзишича, «кекса сеньора» РПЛдан ўз йетакчисига муқобил вариант топди.
Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби билан шартномаси тугаш арафасида турган эронлик ҳужумчи Сердан Азмун Италия грандининг эътиборига тушган. «Ювентус» бу вазиятдан унумли фойдаланиб, футболчини арзон нархда қўлга киритмоқчи.
Маълумот учун, Азмуннинг трансферига туринликлар устози Массимилиано Аллегрининг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Мутахассисга эронлик форварднинг ўйин услуби ва маҳорати ёқади. 
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли ҳужумчининг РПЛ гранди билан тузган амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади. Унинг трансфер нархи тахминан 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

RPL ASeriya Italiya Yuventus Zenit Azmun Keza

11.01.2022, 13:39 140 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш