Расман! «Пахтакор» Шимолий Македониялик мураббий билан шартнома имзолади

Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасини Голландиялик мураббий Питер Хюистра тарк этгандан сўнг, клуб раҳбарияти жамоага янги бош мураббий масаласини ҳал қилиш учун бир нечта мутахассислар билан музокаралар олиб борди.
Якунда «Шерлар» Шимолий Македониялик Славче Войнески билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Ушбу мураббий Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес билан бирга ишлаган.
Славче ВОЙНEСКИ
Туғилган санаси: 1974 йил 28 апрель.
Фуқаролиги: Шимолий Македония, УЭФА «Про» лицензиясига эга.
Фаолияти: 1996-2003 «Металлург» Скопе (ёрдамчи мураббий, бош мураббий, ёшлар бўлими раҳбари)
2004-09 Шимолий Македония У-17, У-18, У-19 терма жамоалари бош мураббийи
2009-2014 Шимолий Македония миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи
2015 «Элагигспор» жамоаси ёрдамчи мураббийи
2016 «Генчлербирлиги» жамоаси ёрдамчи мураббийи
2016-17 «Газиантепспор» жамоаси ёрдамчи мураббийи
2017-18 «Ризеспор» жамоаси ёрдамчи мураббийи
2019 «Серед» жамоаси бош мураббийи
Жорий йилдан бошлаб «Пахтакор» билан иш бошлади

11.01.2022, 13:07 74 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш