«Ювентус» ярим ҳимоячисида коронавирус аниқланди

Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Аоран Рэмзининг CОVID-19га топширган тести ижобий чиқди.
Уельс терма жамоасининг 31 ёшли вингерида коронавирус аниқлангандан сўнг дарҳол изоляцияга олинди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Маълумот учун, Рэмзи 12 январ куни Сан-Сирода бўлиб ўтадиган «Интер»га қарши Италия Суперкубоги доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг Турин клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг трансфер нархи тахминан 5 миллион еврога баҳоланмоқда

Yuventus Remzi koronavirus San-Siro

11.01.2022, 11:36 96 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш