Пике: «Бизда «Реал»ни мағлуб этиш учун барча имкониятлар бор»

Каталониянинг «Барселона»клуби ҳимоячиси Жерар Пике жамоаси билан Испания Суперкубоги финалига қадар етиб боришига ишонмоқда.
«Ҳозир бизда яхши давр ҳукмрон. Биз жамоа сифатида ўсиб бормоқдамиз. Ўйлайманки, бизда «Реал»га қарши яхши ўйин ўтказиш ва Испания Суперкубоги финалига чиқиш учун барча имкониятлар бор.
Ҳозирги вазиятда ҳар бир ғалаба бизни янада кучлироқ қилади. Кубокни қўлга киритганимиздан кейин ўзимизга бўлган ишончимиз янада ортишига шубҳа йўқ. Бу келгуси ўйинларда жамоага яхши таъсир қилади ва янада ривожланишга ёрдам беради.
«Барселона» бир неча йиллардан бери Испания Суперкубогини қўлга кирита олмаяпти. Шунинг учун бу сафар биз жуда қаттиқ меҳнат қиляпмиз ва ўйлайманки, ҳаммаси биз ўйлагандек бўлади», - дея Пикенинг сўзларини келтиради Sport.es.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги Испания Суперкубоги ярим финал учрашуви 12 январ куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Pike Barselona Real Superkubok

11.01.2022, 11:30 136 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш