Жамшид Искандеров – “Навбаҳор” футболчиси!

“Навбаҳор” таркиби кучайишда давом этмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан яна бири – маҳоратли ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолади ва у ҳам янги мавсумда жамоамиз сафида тўп тепади. Искандеровга “лочинлар” билан улкан муваффақиятларга эришишига тилак билдириб қоламиз. 
“Навбаҳор”га хуш келибсан, Жамшид!
ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ
Туғилган санаси: 1993 йил 16 октябрь
Туғилган жойи: Урганч, Ўзбекистон
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Искандеров фаолияти давомида Самарқанднинг “Динамо” (2011; 2 ўйин), Тошкентнинг “Пахтакор” (2011-2018; 126 ўйин, 19 гол), Тошкентнинг “Локомотив” (2019; 26 ўйин 6 гол) клубларида ўйнаган. Шунингдек, маълум муддат Жанубий Кореянинг “Соннам” клубида фаолият юритди.
Ўзбекистон U-20 (2013; 5 ўйин 1 гол), U-23 (2014-2016; 7 ўйин 1 гол) термалари ҳамда миллий жамоамиз (2013-ҳ.в.; 23 ўйин 3 гол) сафида ўйнаган.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

05.01.2022, 22:31 275 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш