Егор Кримец – “Навбаҳор” футболчиси!

Селекция ишларини жадал давом эттираётган “Навбаҳор” навбатдаги келишувни амалга оширди. Асосан Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинлари билан мухлислар меҳрига сазовор бўлган тажрибали ҳимоячи Егор Кримец 2022 йилги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилади. Биз ушбу футболчига “лочинлар” сафида омад ва муваффақият ёр бўлишини тилаб қоламиз.
ЕГОР КРИМЕЦ
Туғилган санаси: 1992 йил 27 январь
Туғилган жойи: Тошкент, Ўзбекистон
Амплуаси: ҳимоячи
2011 йилдан ҳозиргача “Пахтакор” жамоаси таркибида жами 93 марта майдонга тушиб, 12 та гол урган. 2013, 2016 ва 2017 йилларда Хитойнинг “Бэйцзин Гоань” клубида тўп тепиб, жами 46 та учрашувда рақиблар дарвозасини бир маротаба ишғол қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 35 марта майдонга тушиб, 2 та гол урган.
“Навбаҳор”га хуш келибсан, Егор!
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

05.01.2022, 22:27 196 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш