Тухел: "Лукаку бизнинг ўйинчи ва умид қиламанки биз бу муаммони ҳал этамиз"

Бугун АПЛ доирасида бўлиб ўтган марказий ўйинда «Челси» ҳамда «Ливерпул» тўқнаш келишди. Жанговор руҳда ўтган ўйинда ғолиб аниқланмади ва 2:2 натижа билан жамоалар муроса йўлини танлашди.
«Аристократлар» устози Томас Тухел жамоадаги асосий ҳужумчи ҳисобланган Лукакуни ўйин қайдномасига ҳам киритмади. Бунга асосий сабаб деб немис мутахассиси Лукакунинг италиялик нашрга берган интервьюсидаги гаплари эканлиги ва муҳим учрашув олдидан жамоа ўйинчилари ўртасида ҳотиржамликни сақлаш учун шундай қарорга келганини айтди.
Гап шундаки, ҳафта бошида бельгиялик ҳужумчи италиялик нашрларнинг бирига берган интервьюсида Лондондаги ҳолати ва мураббийнинг қилаётган қарорлари унга ёқмаётганлигини қуйидагича изоҳлаган:
"Биласизми, келишимдан аввал бундай нарсаларга келишмаган эдик. Менга кўпроқ ўйин вақти берилиши айтилган эди. Мен аслида Италияда бахтлироқ эдим. «Интер» менга кўпроқ ёқарди"
Журналистлар бу гаплар ҳақида Тухелдан савол сўрашганида у Лукакуни профессионал ўйинчи йўл қўймаслиги керак бўлган ҳатони қилганлигини ва жорий клубга ҳурмат кўрсатиш кераклигини айтган эди. Бугунги ўйиндан сўнг мураббий яна Лукаку ҳақида гапирди:
"У бизнинг ўйинчи ва орқага доим йўл бор. Биз бу муаммони сухбат орқали ҳал қиламиз деб умид қиламан. Сўнгра бир қарорга келамиз"

"Liverpul", #chelsi #apl #zouma #vest_hem #tuxel, chelsi, Romelu Lukaku, Tomas Tuxel

03.01.2022, 01:10 48 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш