Қишки трансфер ойнаси очилди

Европада жорий мавсумнинг қишки трансфер ойнаси расмий тарзда очиқ деб эълон қилинди ва топ клублар бир қатор футболчиларни ўз нишонига олишга улгуришди. Ҳозирча бирор трансфер бўйича расмий баёнот йўқ, лекин миш-мишлар талайгина.
«Челси» футболчиси Ромелу Лукакунинг жамоадаги ўрнидан ҳурсанд эмаслиги тўғрисида айтган гапларидан кейин, клуб бош мураббийси билан келишмовчилик юзага келгади ва бельгиялик футболчи Италияга қайтиши эхтимоли пайдо бўлди
Усман Дембеле ва «Барселона» ўртасида келишувлар омадли якунланмади ва футболчи қишдаёқ эркин агентга айланиши мумкин.
Коутинё ҳам Каталонияни тарк этиши эхтимолдан ҳоли эмас ва унинг йўл оладиган манзили «Фламенго» жамоаси бўлиши кутилмоқда.
«Ювентус» "Атлетико Мадрид" жамоасидан ижарага олган Мората хизматларидан фойдаланмоқчи эмас ва Аркадиуз Миликни унинг ўрнига жамоага олиб келишни режалаштирган. Испаниялик ҳужумчига эса «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда, Хави уни жамоада кўришни хохлаябди.

"Yuventus", Barselona, chelsi, Dembele, Flamengo, Koutinyo, Transfer Oynasi

02.01.2022, 01:51 228 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш