Арсеналда можаро. Асосий ўйинчи жамоадан кетиши мумкин.

 
Куни кеча Арсенал АПЛ доирасида Эвертонга қарши ўйинда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу ўйинда Артета Арсенал сардори ва асосий ҳужумчиси Пиер Эмерик Абамеянгни захирада қолдирди ва фақатгина 85-дақиқада майдонга тушурди. Ҳисобни тенглаштириб Арсеналга 1 очко тақдим этиши мумкин бўлган имкониятдан фойдалана олмаган Абамеянг ва жамоа мураббийси Артета орасида келишмовчилик мавжуд деб айтмоқда Гари Невил.
Манчестер Юнайтеднинг собиқ ўйинчисининг таъкидлашича Артета габонлик ҳужумчидан имкон борича эртароқ қутилмоқчи
“Эвертон билан ўйиндаги ҳолат Артета ва Абамеянг орасидаги муносабатлар бироқ қалтис ҳолатда эканлигини тасдиқламоқда. Ҳа, ҳужумчи имкониятни бой берди лекин бу каби ўйинларга тажрибали сардор ўрнига ёш Нкетиани майдонга тушуриш ҳам ярамайди ва албатта бу каби ҳолат Абамеянгни ҳам клубдаги келажаги ҳақида ўйланишга мажбур қилади.
Катта имкониятдан фойдалана олмаган ҳужумчи билан жамоада муаммолар юзага келади.
Агарда яхши таклиф тушадиган бўлса Артета клуб бошлиқларини Абамеянгни сотишга кўндиради ва унинг ўрнига бошқа ҳужумчи олиб келишга ҳаракат қилади”

Abameyang, Arsenal, Arteta, Mikel Arteta

07.12.2021, 20:41 270 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш