Бобур Абдухолиқов: «Финалнинг бу даражада тантанали ўтиши ҳаёлимга ҳам келмаганди»

Қаршининг «Насаф» клуби собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Беларуссиянинг «Энергетик-БГУ» жамоаси сафида тўп сураётган ажойиб иқтидор эгаси Бобур Абдухолиқов Ўзбекистон кубоги финал учрашуви ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «УзПФЛ» хабар бермоқда.
«Кубок финал учрашувини «Динамо» стадионидан томоша қилдим. «Насаф» тарбияланувчисиман, албатта уларни қўллаб-қувватлаш учун келган эдим. Лекин финалнинг бундай даражада тантанали ўтиши ҳалойимга ҳам келмаган эди. Ташкилотчилар катта иш олиб боргани кўринди. Кубокнинг автобусда Самарқанд бўйлаб сайри, Регистон майдонидаги кубок билан фотосессия, концерт дастурлари, футболчилар майдонга чиқиб келишидан олдин ўтган тадбирлар — барчаси юқори даражада бўлди.
Аввалги йиллар фақатгина футбол учрашувини томоша қилар эдим. Энди эса учрашув атрофидаги тадбирларга ҳам қизиқишим ортди.
«Насаф»нинг барча мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклайман. Жамоа камбек қилиб, ўз иродасини намойиш этди ва ғолибга айланди. «Насаф» бунга лойиқ эди».
Маълумот учун, Бобур жорий мавсум «Энергетик-БГУ» сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчимизнинг Беларус клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 31 декабрида якунига етади.

06.12.2021, 23:19 333 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш