АПЛ. Рангникнинг «Манчестер Юнайтед»даги дебюти омадли келди

Англия Премьер-лигаси 15-тур доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Кристал Пелас»ни қабул қилди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди (1:0). Учрашувдаги ягона голга манкуниянликлар ярим ҳимоячиси Фред муаллифлик қилди.
Шу тариқа, «Олд Траффорд» мезбонлик қилган баҳсда «қизил иблислар» Ралф Рангник қўл остида ўзининг дебют ғалабасини қўлга киритди.
АПЛ. 15-тур
«Манчестер Юнайтед» — «Кристал Пелас» 1:0
Гол: 1:0 – 77 Фред.
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Диогу Далот, Магуайр, Линделёф, Теллес, Фред, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 86), Мактоминей, Санчо (Гринвуд, 62), Роналду, Решфорд (Эланга, 76).
«Кристал Пелас»: Гуаита, Клайн, Томкинс, Гехи, Митчелл, Шлупп, Куяте (Эзе, 84), Галлаҳер, Айю (Олисе, 84), Заҳа, Бентеке (Эдуар, 67).
Огоҳлантиришлар: Клайн (31), Гехи (67), Мактоминей (81), Линделёф (90).
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Премьер-лиганинг 15-туридан сўнг 24 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

05.12.2021, 21:32 211 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш