Тибо Куртуанинг «Реал» сафидаги 150-ўйини

Испания чемпионатининг 16-тур учрашувида “Реал Соседад” ўз майдонида “Реал Мадрид” ни қабул қилди. Учрашув Сан-Себастяндаги "Реал Арена" стадионида бўлиб ўтди ва мадридликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ушбу учрашув бельгиялик 29 ёшли дарвозабон Тибо Куртуа учун «Реал» даги 150-учрашуви бўлди . Жорий мавсумда Куртуа Испания чемпионатининг 16 та учрашувида қатнашиб, шулардан бештасида жамоаси дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Куртуа 2018 йилда «Челси» дан «Реал»га ўтган эди. Мадрид клуби таркибида дарвозабон Испания чемпиони (2019/2020 йилги мавсум), Испания Суперкубоги ғолиби (2019/2020 йилги мавсум), шунингдек, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби (2018 йил) ҳисобланади. Бунгача дарвозабон «Генк» ва «Атлетико» клубларида тўп сурган.
#куртуа #реал #ла_лига

#куртуа #реал #ла_лига

05.12.2021, 15:17 120 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш