Анчелотти: Ҳаммаси 3 кунда ўзгариши мумкин..

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти 16-турдан ўрин олган “Реал Мадрид” – “Реал Сосейдад” учрашуви (2:0) ҳақида фикр билдирди.
“Биз учун яхши кун бўлди, аммо
чемпионатда кураш давом этмоқда. Ҳеч ким бизни аллақачон чемпион бўлди дея олмайди. Буни ўйламаяпман, хоҳламайман ҳам. Бу муболаға. Ҳар бир ўйин қийин ва биз кейинги учрашувларга пухта тайёргарлик кўришимиз керак. Мен футболни яхши биламан, уч кун ичида ҳамма нарса ўзгариши мумкин.
Жамоадан мамнунман, чунки ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам кучли рақиб билан ўйинда яхши ҳаракат қилдик. Ҳамма бирлашди ва зич ҳаракат қилди. Рақиблар жуда ҳам кучли характерга эга ва бизнинг ютуғимиз шундаки, улар бу ўйинда ўз кучларини кўрсата олмади», - дея Анчелотти сўзларидан иқтибос келтиради Мундо Депортиво.
#анчелотти #реал #мадрид #ла_лига

#анчелотти #реал #мадрид #ла_лига

05.12.2021, 14:10 167 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш