Хави - «Бетис» га мағлубиятдан кейин: «Барселона» Мюнхенда «Бавария»ни мағлуб этмоқчи

«Барселона» бош мураббийи Хави «Бетис» билан учрашувидаги мағлубиятдан сўнг (0:1) унинг жамоаси Чемпионлар лигаси доирасидаги «Бавария» ни мағлуб этишга қодирлигини айтди.
«Барселона» Мюнхенга боришга ва у ерда ғалаба қозонишга қодир. Бу бизнинг мақсадимиз. Бу ўзимизга боғлиқ. Биз дунёдаги энг қийин ареналардан бирига боряпмиз, лекин боримизни бериб, курашиш ниятидамиз», - дея ЭСПН Хави сўзларини келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг 2021/2022 йилги мавсум гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган «Бавария» - «Барселона» учрашуви 8 декабрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Мюнхендаги (Германия) "Аллианз Арена" стадионида бўлиб ўтади. Бошланиш ҳуштаги Тошкент вақти билан 01:00 да.
«Бавария» Чемпионлар лигасининг сўнгги 5 ўйинида 5 та ғалаба қозонган ва 15 очко билан гуруҳда биринчи ўринни кафолатлаган. «Барселона» (7) ҳозир иккинчи ўринда, аммо 5 очкога эга «Бенфика» ҳам гуруҳдан чиқиш учун фаол кураш олиб бормоқда.
#барса #хави #бетис #ла_лига

#барса #хави #бетис #ла_лига

05.12.2021, 12:32 132 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш