Аргентиналик Париждан кетадими

«ПСЖ» таркибида тўп тепаётган Леонардо Паредес ўзининг кетиш-кетмаслиги борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритиб ўтди.
 
У TyC Sportsга берган интервьюсида жамоада қолиш имконияти қанчалиги борасида тўхталиб ўзини Парижда бахтли сезаётганини таъкидлади.
Паредес "Пуллар шаҳри"га 2019 йил Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубидан кўчиб ўтган бўлиб, «ПСЖ» либосида 56 ўйинда қатнашиб 1 бор гол урди. У Аргентина МТЖ аъзоси ҳам. Ярим-ҳимоячи термасида 41 ўйин ўтказиб, 4 марта тўп киритган.

05.12.2021, 12:19 257 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш