Роналдо Мессининг “Олтин Тўп” га лойиқ эмаслигини айтиб ўтилган Инстаграм постга изоҳ қолдирди

Инстаграмда @cr7.o_lendario аккаунти Месси бу йилги “Олтин Тўп”га лойиқ эмаслигини такидлаб ўтган пост қолдирди. Постда қуйидагилар айтиб отилган эди:
“Бу йилги Олтин Тўп кимга берилади? Мессига. Барселона билан фақат Испания кубогини ютган, Реал Мадридга Роналдо тарк этгандан буён биронта гол ура олмаган, мавсумнинг мухим ўйинларида “йўқолиб қолган”, аслида ҳар тўрт йилда ўтказилсада ҳар йили ўтказилаётган Копа Америкада ютган лекин на финал ва на ярим финалда гол ура олган, ПСЖ билан жуда ҳам кучсиз мавсум ўтказаётган Мессига”
Роналдонинг расмий аккаунти бу пост остига «Фастос» яъни «Фактлар» деб изоҳ қолдирди.

01.12.2021, 18:52 455 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш