Эшитдингизми? Гасперини бир қарорга келди

 А сериада авваллари жон сақлаб қолиш учун курашиб борадиган, аммо ҳозирга келиб мутлоқ ўйин услуби ва қарашлари бошқача бўлган «Аталанта» шу мавқега чиқишга сабабчи бўлган инсон Жан Пиеро Гапсерини жамоа билан шартномасини 2024 йил июнь ойигача узайтирди.
Бу борада клуб унга таклиф билан чиққан Гасперини эса рози бўлган. Ўртага ҳеч бир катта жамоа ёки инсон тушмаган.
2016 йил 14 июнда «Аталанта» Гасперини билан шартнома тузган. Ҳозиргача энг катта натижа УЭФА Чемпионлар Лигасининг 2019-20 йиллардаги чорак-финалгача борган мавсуми ҳамда чемпионатда 2 йилдан буён қаторасига бронза медалларини нақд қилиб келаётганидир.

01.12.2021, 09:41 263 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш